Ислом тарихидаги буюк шахслар
Асмаъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар : Бир кеча мен Каъбани тавоф қилиб турсам, каъбапўшга осилиб муножот қилаётган йигитга кўзим тушди. У шундай дер эди :
Эй, зулматда зорланганнинг дуосини эшитувчи Зот,
Эй, беморга шифо бериб, уни зарардан қутқарувчи Зот.
Меҳмонларинг байтинг атрофида ухладилар ва уйғондилар,
Сен эса, барҳаёт, мудом қоим ва бир лаҳза ухламайдиган Зотсан.
Раббим, Сенга маҳзун ҳолимда, ташвишлардан зорланиб дуо қиламан,
Байтинг ва Ҳараминг ҳаққи ҳурмати менга қил раҳм.
Агар Сенинг карамингдан бир беақл ноумид бўлса,
Осийларга ким ҳам карами билан қилар раҳм?
Шундан сўнг йигит яна ҳам қаттиқроқ йиғлади ва деди :
Эй, ҳар бир ҳожатимда илтижо қилгувчи мақсудим,
Ўз ҳолимдан Сенга шикоят қилдим, раҳм айла.
Мушкулимни Сенгина кетказгайсан эй, Умидворим!
Гуноҳларим барчасини авф этиб, ҳожатим раво қил.
Ҳузурингга ўта қабоҳат ишлар билан келдим,
Ер юзида мен каби жиноятчи топилмас.
Дўзахда куйдирадиган бўлсанг, мен каби ожиз бандангни,
Сенга бўлганим умидим, қўрқинчим қаерда қолади.
Асмаъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар :
Йигитга яқинроқ бориб қарасам, у Зайнулобидийн Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу эканлар.
Шунда мен у кишидан :
Эй, саййидим ! Бу нима йиғи ва нима жазава?! Ахир сиз нубувват хонадонининг аҳлидан, рисолат маъданидансизку ?!! Ахир Аллоҳ таоло сизлар ҳақингизда :
إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا
«Эй, (Пайғамбарнинг) хонадон аҳли! Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни обдон поклашни истайди, холос».
(Аҳзоб сураси 33-оят), демаганмиди?!-деб сўрадим.
Шунда у зот разияллоҳу анҳу шундай дедилар : Қанийди, қанийди эй, Асмаъий. Аллоҳ таоло жаннатни Ўзига итоат этганлар учун яратди, гарчи у хабаший қул бўлса ҳам. Дўзахни эса, Ўзига исён қилганлар учун яратди, гарчи у қурайшлик ҳур бўлса ҳам. Аллоҳ таолонинг Ўзи айган :
فَإِذَا نُفِخَ فِي الصُّورِ فَلَا أَنْسَابَ بَيْنَهُمْ يَوْمَئِذٍ وَلَا يَتَسَاءَلُونَ. فَمَنْ ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ. وَمَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُهُ فَأُولَئِكَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ فِي جَهَنَّمَ خَالِدُونَ.
«Бас, қачонки, сур чалинганида (қиёмат бошланганида) ана ўша куни уларнинг ўрталарида (ҳеч қандай) насаблар қолмас ва улар ўзаро савол-жавоб ҳам қила олмаслар. Бас, кимларнинг (яхшилик) тарозулари оғир келса, бас, ўшаларгина нажот топувчилардир. Кимнинг (савоб) вазнлари енгил бўлса, бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Улар жаҳаннамда мангу қолувчилардир».
(Муъминун сураси 101-103-оятлар).
Аллоҳим бизларга ҳам раҳм қилсин ! 😢😢😢
УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇